Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 Sep 2019

2019 йилнинг 1-8 сентябрь кунлари Россиянинг курорт шаҳри Анапада XXVIII халқароКиношоккинофестивали бўлиб ўтди.  1992 йилдан бери ананавий тарзда бўлиб ўтадиган ушбу халқаро кинофестивал кинематографларни маданий алоқаларда бирлаштириш мақсадида ўтказилиб келинади.  Кўп йилларКиношокфестивали томошабинлар ва кинотанқидчиларга Литва, Латвия, Эстония ва МДҲ давлатларидан Вейко ЫунпууШарунаса БартасаЯака КилмиЁлқин Тўйчиевларнинг янги кинокартиналарини  намойиш этди.  

2019 йилда ўтказилган ушбу кинофестивалда  Россия, Беларусия, Қозоғистон,  Арманистон, Молдова, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эстония, Бурятия, Чечния ва бошқа давлат киноижодкорлари ўз кинокартиналари билан иштирок этди.

Фестивалнинг тантанали очилиш  ва ёпилиш маросимлари Анапа шаҳридагиЁзги эстрада” (Летней Эстраде) катта концерт залида бўлиб ўтди.  Кинофестивалда россиялик таниқли актёрлар, режиссёрлар ва санъат арбоблари ҳам иштирок этишди. Кинофестивал очилишида ташриф буюрган барча меҳмонлар учун гала концерт уюштирилди. Ушбу гала-концерт ва  учрашувлар тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Фестивалнинг ёпилиш маросимида эса Анападага кўплаб киноюлдузлар ва  меҳмонлар учун махсус меҳмон Алексей Глызин ташрифи барчани қувонтирди.

 “Киношокфестивали доирасида   5та (бешта) конкурс: тўлиқ метражли, қисқа метражли бадиий ва ҳужжатли фильмлар профессионал ҳакамлар томонидан баҳоланди. 

ЎзбеккиноМиллий агентлиги  кинорежиссёри Умид ҲамдамовИссиқ нон бадиий фильми билан иштирок этди ваКИНОШОК халқаро кинофестивалида гран-прини қўлга киритди.  Шунингдек, ушбу кинокартина яна икки йўналиш – “Энг яхши фильм бастакори (Тойир Қўзиев) ҳамдаЭнг яхши аёл роли ижрочиси (Феруза Саидова) номинациялари бўйича ҳам ғолиб деб топилди.

2019 йилнинг 10 сентябрь куни кеч соат 22:50 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кинорежиссёр Умид Ҳамдамов "Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбарияти, ходимлари ва журналистлар томонидан тантанали тарзда кутиб олинди.  12 сентябрь куни эсаИссиқ нонкинокартинаси ижодкорлари билан ОАВ, журналистлар, блогерлар ва киноижодкорлар  учун матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда журналистлар, блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

 

 

Manba: не указан
Просмотров: 160
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech