Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Apr 2020

2020 йил 24 апрель куни Ўзбеккино” миллий агентлиги  Бадиий кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди. Мазкур таркибдан бир гуруҳ кино усталари, санъатшунослар, ёзувчи ва сценарийнавислар, тарихчи, психолог ва бошқа мутахассислар ўрин олган.

  Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан  Ўзбекистонда барча соҳалар қатори миллий кино соҳасида  ҳам  профессионализм, шаффофлик, коррупцияга қарши кураш ва халқаро интеграцияга асосланган мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, бугунги кунда киноиндустрияни янада ривожлантириш, соҳадаги долзарб  муаммоларни ҳал этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикасида кинематография сохасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиклаш тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда “Кинематография тўғрисида”ги Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи    билан биргаликда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.  Бундан кўзланган мақсад битта – халқимизга ҳар жиҳатдан етук киноасарларни тақдим этиш. Бу эса, Бадиий кенгаш зиммасига катта масъулият юклайди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаш аъзолари билан белгиланган тартибда тегишли шартномаларни расмийлаштириш, малакали мутахассислар иштирокида  мамлакатимизнинг  инсоният тамаддунидаги ўрни, ўзига хос жиҳатлари ва ютуқлари ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар,   миллий сериаллар тайёрлаш учун тавсия этилаётган истиқболли мавзулар рўйхатини шакллантириш сингари вазифаларни бажаради.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши томонидан тасдиқланадиган  кинолойиҳалар, шу жумладан фильмларнинг ғоявий-бадиий жиҳатларига факат Бадиий кенгаш рухсати билан ўзгартириш киритилиши мумкин.

 Фурсатдан фойдаланиб, бадиий кенгаш аъзолари ва киноижодкорларнинг мавзу юзасидан  фикрлари билан қизиқдик.

 Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артиcти: Кейинги пайтларда кўпгина фильмларнинг савияси пасайиб, бир хил кўринишдаги киноасарлар кўпайиб кетаётгандек. Тан олиш керак:  қўлига оз-моз пул тушиб қолган ҳаваскор борки,  кино олишга тушиб кетишди. Назаримда уларнинг ҳам суратга олаётган фильмлари Бадиий кенгаш назаридан ўтиши керак. Шунда ҳар хил хом-хатала томошалардан қутуламиз. Кинога нисбатан талабчанлик ошсагина, ўзбек киносининг олдинги шуҳратини тиклаш мумкин. Ҳар жиҳатдан пишиқ-пухта, юқори даражали фильмлар билан  муҳтарам Президентимизнинг миллий киномизга бўлган эътибор ва ғамхўрликларига муносиб жавоб қайтарган бўламиз.

Зулфиқор Мусоқов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, кинорежиссёр:  Менга "Ўзбеккино"дан бўлим бошлиғи қўнғироқ килиб, бадиий кенгашга янгитдан аъзоликка номзод бўлганмни айтди... Авваламбор,  кўп миллатли ватанимиз халқига соғлиқ ва шу,  бошимизга тушган катта синовдан эсон омон чиқиб кетишни тилаб қоламан. Бутун умримни минбарда фақат нутқлар сўзлаш билан эмас, фильмлар яратиб, шу соҳага бағишлаб, унинг ривожига озгина бўлса ҳам ҳисса қўшган  эканман, қисқа қилиб айтганда,  агарда мени бир овоз ҳуқуқига эга бўлган шаҳсий фикрим ўзбек кино санъатига (саноат ҳақида ҳали гапириш жуда эрта) ва иккинчи уйим "Ўзбекфильм"га фойда келтирадиган бўлса, нур устига аъло нур...  Муаммолар борми? Бор. Улар поғонама-поғона, фақат ошкора равишда ечим топишига  умидворман. Яна бир бор ҳаммангизга соғлиқ тилайман.уйда ўтиринг.

 Фотиҳ Жалолов, “Ўзбекфильм” ДУК директори: ¬- Биз ҳар доим сифатли, мукаммал, юқори савияли фильмлар яратилиши тарафдоримиз. Ўйлайманки, янги таркибдаги бадиий кенгаш бу борада бизга яқиндан ёрдам беради.

 Баҳодир Адилов, “Ҳужжатли ва хроникал фильмилар студияси” ДУК директори, кинорежиссёр: - Бадиий кенгашнинг вазифаси сценарийларнинг сарагини саракка, пучагини пучакка ажратишдан иборат. Энг муҳими, бунда таниш-билишчилик, тарафкашликка йўл қўйилмаслиги лозим. Биз ҳам кенгаш аъзоси сифатида холисликни қўлдан бермасликка  ҳаракат қиламиз.

 Шокир Холиқов, ёш кинорежиссёр;  Ростини айтсам, бадиий кенгаш аъзолиги – анча масъулиятли иш. Мен кинога энди кириб келаётган ижодкор сифатида фақат ўзимга ўхшаган, кинога энди қадам қўяётган ёшлар ижоди юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларимни билдирсам керак. Албатта, менга юклатилган бу юксак ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Рашид Маликов, кинорежиссёр, халқаро фестиваллар ғолиби:  Бадиий кенгаш профессионализм ва бадиийлик нуқтаи назадан етачиликни қўлга олиб, томошабинни Ватанга садоқат, халқимизга ҳурмат ва муҳаббат руҳида тарбиялайдиган фильмлар яратишга ҳисса қўшиши керак. Шундай сценарийларни тасдиқлаш керакки, улар асосидаги фильмлар халқаро фестивалларда олий совринларни қўлга киритсин. Қарор чиқаришда ҳалоллик ва ҳаққонийликка амал қилиш керак.


Manba: не указан
Просмотров: 33
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech