Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 Sep 2019

Қўқон шаҳрида ўтказилган биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида Ўзбеккино Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган Қўқон шамоли ("Айбсиз айбдор") бадиий фильмининг тақдимоти 2019 йил 15 сентябрь куни соат 15:00да Қўқон мусиқали драма театрида бўлибўтди.  Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳамда Қўқон шаҳар ҳоким ўринбосарлари, Қўқон педагогика институти устоз-мураббийлари, фестивални томоша қилиш учун ташриф буюрган кўплаб кино ихлосмандлари  иштирок этишди.

Тақдимот маросимини Қўқон шаҳар ҳокими ўз нутқи билан очиб берди. У ўз сўзидаЎзбеккиноМиллий агентлиги раҳбариятига ваҚўқон шамолитарихий бадиий фильм ижодкорларига ўз миннатдорчилигини билдирди. “- Айнан Қўқон шаҳрида ўтказилаётган биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан бундай тарихий бадиий фильмнинг туҳфа этилиши бизни жуда қувонтирди” - дея фикрларини якунлади. Шундан сўнг сўз “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Барно Унгбоевага берилди. Барно Унгбоева ўз сўзида Қўқон шаҳри ҳокимлигига фильмларни тасвирга олиш ишларида яқиндан кўмакдош бўлганликлари учун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан миннатдорчилик билдирди.  “ - Бундай халқаро миқёсдаги нуфузли  ҳунармандчилик фестивалининг Қўқон шаҳрида ўтказилиши ҳам Қўқон халқи учун юксак ишонч ва эътирофдир. Биз бу фестивалга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш учун ҳаракат қилдик. “Қўқон шамоли” бадиий фильми орқали Қўқон тарихини, буюк инсонларини ҳаётини кинотасмалар орқали халқимизга етказишни мақсад қилдик” – дея ўз фикрини билдирди.

Шундан сўнг режиссёр Дилмурод Масаидов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов сўзга чиқиб ўз-фикр мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир давомида Қўқон шаҳри ҳокими томонидан киноижодкорларга эсдалик совғалари топширилди. “Қўқон шамоли” фильми премъерасида 30га яқин киноижодкорлар  иштирок этишди. Ушбу тадбир ОАВ вакиллари, Ўзбекистон 24, Ўзбекистон, Ўзбекистон тарихи, Севимли, Маданият ва маърифат,  Ёшлар ва бошқа телеканаллар мухбирлари, босма матбуот ва интернет сайти журналистлари ва  блогерлар томонидан ёритилмоқда.

“Дилшоҳ” киностудияси раҳбари Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган “Қўқон шамоли” номли тарихий бадиий фильмининг намойиши томошабинларни  яна бир бор ўтмиш саҳнасига олиб кирди десак муболаға бўлмайди. Қўқон хонлигининг XVIII аср охири XIX аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари, Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан олинган тарихий жараёнларга режиссёр томонидан берилган бадиийлик киномухликларни бефарқ қолдирмади. Ушбу фильмни томоша қилар экансиз, тарихнинг қонли кунлари режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан моҳирлик билан   фильм якунида яққол деталлар орқали ифодаланганлигини гувоҳи бўласиз. Азиз кино мухлислар тез кунларда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Қўқон шамоли” бадиий фильмининг премъераси ўтказилади. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда маълум киламиз.

Manba: не указан
Просмотров: 120
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech