| Агентство хакида

| Кино Тарихи

| Киностудиялар



 

МАДАНИЙ ҲАЁТ

 

Алишер Навоий номидаги кино саройида "Қирққиз қалъаси сири" ҳужжатли филмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

"Ўзбеккино" Миллим агентлиги буюртмасига биноан "Ватан" киностудиясида суратга олинган мазкур филмнинг сценарий муаллифи ва режиссёри Комил Хамроев, илмий маслахатчи Гулсум Хўжамшукурова. Асарда ўн бир асар муқаддам қадим Термиздаги "Қирққиз қалъаси"да илмий фаолият олиб борган ўз замонасининг зиёли, олима аёллари Руҳайдаи Даврон, Ҳурайда бинти ал-Хакима, уларга устозлик қилган аллома Аҳмад Устурлобий ас-Соғуний ат-Термизийнинг буюк кашфиётлари, илмий қарашлари ҳақида ҳикоя қилинади.

— Вилоятимизда 2004 йилдан буён фаолият олиб бораётган "Қирққиз" хай-рия марказида қулёзмалар фонди мавжуд, — дейди арабшунос олима Гул­сум Хўжамшукурова. — Ушбу фондга жуда кўплаб китоблар келиб тушмоқда. Ўша китоблардан бири "Илм ун-нужум"ни таржима қилганимизда унда "Қирққиз" бобони учратдик. Унда айтилишича "Қирққиз" қалъа"сида академия бўлган. Атамашунослардан олинган манбаларга кўра, бу ерда қизларга қирқ соҳадан сабоқ берилиб, унга Ал Ҳаким ат-Термизийнинг қизлари Руҳайдаи Даврон бошчилик қилган.

С. МЕЛИКУЛОВА