| Агентство хакида

| Кино Тарихи

| Киностудиялар



2010 йилда суръатга олинган ва олинаётган фильмлар ҳақида маълумот

2010 йилнинг 17 март куни “Алишер Навоий” номли Киносаройда “Ўзбеккино” Миллий агенлиги буюртмаси асосида “Шарқ синема” студиясида суратга олинган режиссёр Ё.Тўйчиевнинг “Учар қиз” фильмининг илк тақдимот маросими бўлиб ўтди. Фантастик комедия жанрида яратилган ушбу фильмда бугунги ёшларнинг ҳаёти, уларнинг ўй-кечинмалари ва орзулари қизиқарли тарзда акс эттирилган.

 2009 йил сўнггида агентлик буюртмаси асосида суратга олиш ишлари бошланган “Диназавр қолдирган из” ( сценарий муаллифлари- Р.Галиев, И.Блидарёв, режиссёр-Ф.Давлатшин), “Ўргимчак тўри” (сценарий муалифлари- Т.Малик, М.Абдуҳолиқов, режиссёр- М.Абдуҳолиқов), “Таъзиядаги тўй” (сценарий муаллифи – Ғ.Шермуҳаммад, режиссёр – М.Абзалов), “Қарздор” (сценарий муаллифи – Э.Аъзам, режиссёр – Б.Одилов) фильмларининг суратга олиш ишлари якунланиб, ҳозирги кунда ушбу фильмларнинг овозлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мустақиллик байрами арафасида ушбу фильмларнинг илк намойишларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Қорақалпоқфильм” киностудиясида “Қўшнилар” (сценарий муаллифи – Ғ.Шермуҳаммад, М.Низанов, режиссёр –Б.Низамитдинов) бадиий видеофильми  суратга олинди ва шу йилнинг 27 июль куни Нукус шаҳрида фильмнинг илк тақдимоти бўлиб ўтди.   

 “Баркамол авлод йили” Давлат дастури талабларидан келиб чиқиб, агентлик буюртмасига биноан  “Иқтидор” (сценарий муаллифи – А.Йўлдошев, режиссёр – М.Эркинов), “Тўққиз ой” (сценарий муаллифи – Ё.Тўйчиев, режиссёр – М.Охунов),  “Дада” (сценарий муаллифлари – А.Маҳкамов, Ш.Ғиёсова, режиссёр – А.Ғаниев), “Кечиккан ҳаёт” (сценарий муаллифи – Ё.Тўйчиев, режиссёр – А.Шаҳобиддинов) номли бадиий видеофильмларнинг суратга олиш ишлари давом этмоқда.

 2010 йилда Агентлик буюртмаси билан “Ўзбекфильм” киностудиясида “Фарҳод ва Ширин” (2 қисмли), “Шер билан дуррож” (1 қисмли), “Спитамен” (1 қисмли),  “Дўстлар” (1 қисмли), “Чархпалак” (1 қисмли),  “Олтин меъёр” студиясида “Тўғривой билан Эгривой” (1 қисмли), “Караван-синема” студиясида “Оқ бўталоқ” (2 қисмли), “Футурист” студиясида “Семурғ – бахт қуши” (1 қисмли), “VRC” студиясида “Қўғирчоқбоз” (1 қисмли) каби мультипликацион фильмлар ишга туширилган, жорий йилнинг  октябрь-ноябрь ойларида ушбу анимацион фильмларнинг намойишларини  ўтказилиши режалаштирилган.