| Агентство хакида

| Кино Тарихи

| Киностудиялар



Москвада ўтказилаётган анъанавий XIX "Золотой витязь" ("Олтин паҳлавой") халқаро кинофоруми ўз ғолибларини маълум қилди. 30 дан ортиқ мамлакатнинг 200 дан зиёд фильмлари инсоний қадриятларни улуғлаш, боқий анъаналарга садоқат, амондошларимиз дунёқарашини теран таҳлил қилиш каби йўналишларда баҳоланди.


"Сув ёқалаб" - кумуш совриндор


    Кинофорумнинг "Олтин паҳлавон" мукофоти сербиялик режиссёр Сржан Дрогоевичнинг «Авлиё Геор¬гий илонни ўлдиради» ва Санкт-Петербурглик режиссёр Лидия Боброванинг Василий Шукшин ҳикояси асосида суратга олган «Ишонаман» кинокартинасига берилди. "Кумуш паҳлавон" мукофотига ўзбек режиссёри Жаҳонгир Қосимовнинг Эркин Аъзамов сценарийси асосида сурат¬га олган "Сув ёқалаб" фильми ва япон режиссёри Йодзиро Такитенинг "Ўтганлар" фильми муносиб кўрилди. "Бронза паҳлавон" мукофотига эса грециялик режиссёр Вассилис Дуроснинг "Олдинда тоғлар" фильми лойиқ топилди.
   Ўзбек киномухлисларини кувонтирадиган яна бир янгилик: танловнинг энг яхши мультипликацион фильмлар номинацияси бўйича Нозим Тулахўжаев режиссёрлигидаги "Букри ошиқ" фильми ҳам "Кумуш паҳлавон" мукофотига сазовор булди.