| Агентство хакида

| Кино Тарихи

| Киностудиялар



Киночилар – болаларга

    1 июнь Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номли истироҳат боғида бўлиб ўтадиган тадбирда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ўз дастури билан қатнашади. Шаҳримиздаги “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланаётган қаровчисиз болаларга Агентлик студияларида яратилган мултьпликацион фильмларнинг видео дискларга ёзилган тўпламлари бепул тарқатилади. Шунингдек, республикамиз киночилари кеча Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтган тадбирда ҳам иштирокчиларга ўз совғаларини улашди.