Ўзбекистан халқ артисти МАЛИК ҚАЮМОВ
Ўзбек маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Миллий кино санъ-атимизнинг атоқли намояндаси, Ўзбекистон халқ ар¬тисти Малик Қаюмов шу йилнинг 29 апрель куни 98 ёшида вафот этди.
Малик Қаюмов 1912 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди. 1932 йилда Бутуниттифоқ давлат кине¬матография институтини тугатганидан сўнг Тошкентдаги «Шарқ юлдузи» кино фабрикасида киноопера¬тор ёрдамчиси сифатида иш бошлади. Ўзбекистонда яратилган дастлабки ҳужжатли ва бадиий фильмларни суратга олишда иштирок этди.
У 1932-1946 йилларда Тошкент кинохроника студиясида кинооператор, “Союзкинохроника”нинг Ўрта Осиё бўйича мухбири бўлиб ишлади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хуж¬жатли фильмлар марказий студиясининг харбий кино оператори сифатида фашизмга қарши курашда намоён этилган жасорат ва матонат намуналарини кинотасмаларга мухрлашда фидойилик кўрсатди.
1946-1961 йилларда Тош¬кент бадиий ва хужжатли хроникал фильмлар студиясида кинооператор, ре¬жиссёр ва директор лавозимларида ишлади. Айниқса, Ўзбекистон илмий-оммабоп ва хужжатли фильмлар студиясининг директори ва бадиий рахбари, Ўзбекис¬тон Кинематографчилар уюшмасининг биринчи котиби лавозимларидаги фаолияти давомида у республикамизда кино санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.
М.Қаюмов давлат ва жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этди. У 1990-1994 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати сифати¬да самарали фаолият олиб борди.
Моҳир кинооператор ўзининг кўп йиллик ижодий фаолияти мобайнида 200 дан ортиқ хужжатли ва илмий-оммабоп фильмларни суратга олиб, юртимизда ушбу йўналиш бўйича ўзига хос мактаб яратди. Унинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий хаётидаги энг муҳим тарихий воқеалар, ўлкамизнинг бетакрор табиати, халқимизнинг бой тарихи, миллий анъаналари, юксак фазилатларини тараннум этишга қаратилган “Она диёр”, “Тўрт дарвозали шаҳар”, “Ўзбекистонимизга келинг”, “Баҳордан баҳоргача”, “Гўзалликнинг уч сири”, “Самарқанд хамиша мен билан”, “Ўзбек атласи” сингари хужжатли фильмлари миллий кино санъатимиз ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди.
М.Каюмовнинг ўзбек маданиятини ривожлантириш йўлидаги самарали хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби”, “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, Ўзбе¬кистон Республикаси Дав¬лат мукофоти, “Эл-юрт хурмати” ордени билан мукофотланган эди.
Улкан санъаткор, камтарин инсон, мехрибон устоз Малик Қаюмовнинг ёрқин хотираси халқмиз қалбида доимо сақланиб қолади.
И.КАРИМОВ, И.СОБИРОВ, Д.ТАШМУХАМЕДОВА, Ш.МИРЗИЁЕВ,
Х.СУЛТАНОВ, А.АРИПОВ, А.ИСХАКОВ, Х.ФАЙЗИЕВ