| Агентство хакида

| Кино Тарихи

| Киностудиялар



                                                                                     ФИЛЬМЛАР НАМОЙИШИ БОШЛАНДИ
     Ҳар йили “Ўзбеккино” Миллий агентлигида давлат буюртмаси билан суратга олинган фильмларнинг намойиши ва шу фильмлар муҳокамасига бағишланган ижодий конференция ўтказиш анъана тусига кирган. Худди шунингдек, кечадан бошлаб пойтахтимиздаги Киночилар уйида томошабинлар эътиборига экран асарларини тақдим этиш бошланди. Дастлаб режиссёр Собир Назармуҳаммедов суратга олган “Нариги соҳилда қолган болалик” кинофильмининг тақдимоти бўлди. Инсон ҳаётида ўчмас из қолдирадиган хотираларни эслаш орқали ҳаёт мазмуни ҳақида мулоҳаза юритишга ундайдиган бу асар томошабинларда яхши таассурот қолдирди. Тушдан кейин эса замонавий муаммолардан баҳс этувчи “Сўнгги лаҳза” картинаси намойиш этилди.
    Фильмлар намойиши доирасида ижодкорлар билан учрашувлар, матбуот анжуманлари, қизиқарли савол-жавоблар ўтказилиши кутилмоқда.