| Агентство хакида

| Кино Тарихи

| Киностудиялар



“Баркамол авлод йили” дастурлари доирасида Тошкент давлат санъат институтида “Баркамол авлод тарбиясида ижодий ташкилотларнинг вазифаси” мавзусида ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда. Унга кўра республикамиздаги ижодий ташкилотларнинг раҳбарлари ўқув юртига таклиф қилиниб, устоз ва талабалар билан жонли мулоқот ўтказадилар.
Шундай учрашувларнинг дастлабкиси “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Аъзамжон Ғиёсов билан бўлиб ўтди. Республикамиз киносининг раҳбари тингловчиларга соҳада амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида қизиқарли ҳикоя қилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олиш имконига эга бўлдилар.