Илҳом исмли ёшгина йигит шаҳар жамоат транспортида кондуктор бўлиб ишлайди. Лекин у фалакиётшунослик фанига алоҳида меҳр қўйган, кечқурунлари осмонда порлаб турган сон-саноқсиз юлдузларга тикилиб ўтиришни хуш кўради. Кутилмаганда унинг хаёллари ҳақиқатга айланади. Самодан ўзга сайёралик мавжудот ерга тушиши билан Илҳомнинг ҳаётида ажойиб-ғаройиб воқеалар содир бўлади. Фантастик комедия жанридаги ушбу фильмда бугунги ёшларнинг ҳаёти, уларнинг ўй-кечинмалари ва орзулари қизиқарли тарзда акс эттирилган.