Исҳоқов Аъзам Ғиёсович
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори в.б.
1954 йил 21 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Умумий меҳнат стажи 35 йил. Маълумоти олий.1977 йилда Ленинград кино муҳандислари институтини тамомлаган.
А. Исҳоқов ўзининг меҳнат фаолиятини 1977 йилда “Ўзбекфильм” киностудиясининг овозлаштириш цехида смена устаси сифатида бошлаган.
1978-1996 йилларда кинематография соҳасида турли вазифаларда: муҳандис, “Ўзкинотаъминот” бошқармаси раҳбарининг ўринбосари, Тошкент вилояти кино ижара бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси “Видеомарказ ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси” директорининг ўринбосари, директори, “Ўздавкинокомпания”да бошқарма бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган. 1996 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида масъул ходим вазифаларида ишлаган.
2005 йилдан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори в.б., Ўзбекистон киноарбоблари бирлашмаси Раиси, “Ўзбекфильм” очиқ акциядорлик жамиятида давлатнинг ишончли вакили вазифаларида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Инглиз ва рус тилларини билади.
Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Қосимов Жаҳонгир Мирсобитович
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
1958 йил 2 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Умумий меҳнат стажи 24 йил. Маълумоти олий. 1984 йилда Тошкент Давлат театр ва рассомлик санъати институтини (ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат институти) драма режиссёрлиги мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1977-1979 йилларда армия сафида хизмат қилган.
1984-2005 йилларда “Ўздавтелерадиокомпания” тизимида режиссёр, бош режиссёр, олий тоифали режиссёр сифатида меҳнат қилган.
“Ўздавтелерадиокомпания”даги фаолияти давомида ўнлаб телевизион кўрсатувлар, видеофильмлар тайёрлаган.
“Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Дев билан Пакана” (2004 йилда), “18-квадрат” (2007 йил), “Сув ёқалаб” (2009 йил) тўламетражли бадиий фильмларининг постановкачи режиссёри. Мазкур фильмларнинг бош қаҳрамонлари ижрочилари турли халқаро кинофестивалларнинг совринларига сазовор бўлган.
2005 йилдан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.
Инглиз, немис ва рус тилларини билади.
Оилали, уч нафар фарзанди бор.