| Об Агентстве

| История кино

| Киностудии



     2009 йилнинг декабрь ойида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси бўйича яратилаётган “Нариги соҳилда қолган болалик” (режиссёр - С. Назармуҳамедов), “Посткриптум” (режиссёр - Ё.Тўйчиев), “Абадият чархи” (режиссёр - Н. Аббосов) бадиий кинофильмларини ишлаб чиқариш ишлари ниҳоясига етказилиб, Бадиий кенгаш томонидан қабул қилинди. “Уқубат” (режиссёр - О. Йўлдошев бадиий видеофильмини яратиш ишлари ҳам якуний босқичга кирди.
      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси бўйича 2009 йилда ишлаб чиқаришга туширилган “Сумалак ва минг тилак”, “Моҳир қўллар”, “Зўраки фолбин”, “Олтин танга”, “Оқ товуқ”, “Лочин ови” (“Ўзбекфильм” кинотсудияси қошидаги мультбирлашма), “Ҳунарманд шаҳзода” (“Олтин меъёр” студияси), “Музаффарнинг тушлари” (“Байрам-фильм” студияси), “Самовий меҳмон” (“Шарқ-синема” студияси) мультифильмларини мультифильмини яратиш ишлари якунига етказилди.
      2009-2010 йилларда ишлаб чиқариш режалаштирилган “Қарздор” бадиий фильми (режиссёр – Б. Одилов), “Қорқиз ва кондуктор” (режиссёр – Ё. Тўйчиев), “Динозавр қолдирган из”, “Таъзиядаги тўй” (режиссёр – М. Абзалов) бадиий фильмларининг режиссёрлик сценарийлари ёзиб тугатилди. Агентликнинг 2010 йилги ижодий ишлаб чиқариш режасига киритилган “Ўргимчак тўри” (М. Абдухолиқов) бадиий фильмининг режиссёрлик сценарийсини ёзишга киришилди.
     2009 йилнинг декабрь ойида “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2010 йилга мўлжалланган ижодий режасини шакллантириш ишлари ҳам давом эттирилди. Шу мақсадда бир қатор бадиий, мультипликацион фильмларнинг адабий сценарийлари ўрганиб чиқилди. Жумладан, мардлик ва ватанпарварликни тараннум этувчи “Спитамен”, “Широқ” афсоналари асосида, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони асосида, “Ҳайратул-аброр” достонидан ўрин олган “Шер билан Дуррож” ҳикояти асосида, ўзбек халқ эртаги асосида “Эгри ва Тўғри” номли мультифильмлар адабий сценарийлари тайёрланди. Бу даврда агентликка келиб тушган 4 та адабий сценарийлар ўрганиб чиқилиб, улардан бирини қайта ишлаб, янада мукаммаллаштириш юзасидан муаллифларга тегишли тавсиялар берилди.
      2009 йилнинг декабрь ойида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар студиясида қуйидаги ҳужжатли фильмлар суратга олинди.
– “Тулпорлар безаги”
– “Ватан туйғуси”
– “Тақдир йўллари”
– “Ўлмас обидалар”
– “Кўксарой”