| Об Агентстве

| История кино

| Киностудии



ФОЙДАЛИ СЕМИНАР
       Республика назорат қилувчи идораларнинг ишини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишида назорат қилувчи идораарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш таклифи берилган эди. Шунга кўра «Ўзстандарт» агентлиги Стандартлаштириш, меторология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида “Ўзбеккино” Миллий агентлигида кўчма семинар-тренинг ўтказилди. Унда Тошкент шаҳридаги кино саноати билан шуғулланувчи студиялар, фильм намойиш қилувчи саройлар раҳбарлари, ижодкорлар қатнашди.
      Семинар-тренингда “Ўзстандарт” ходимлари ИСО 9001: 2008 халқаро стандартлари талаблари асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар бурчлари ва истеъмолчилар ҳуқуқлари юзасидан маълумот бердилар, амалий машғулот ўтказдилар.