Новинки национального кино
         
Фильм номи: “Бахт уйи”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Илк - фильм” киностудиясида
Жанри: драма
Сценарий муаллифлари - А.Бектурдиев, Ғ.Эшмуродов
Постановкачи режиссёр – А.Бектурдиев
Постановкачи оператор - Р.Муродов
Бастакор – Ш.Зокиров
Фильм директори – Қ.Файзуллаев
Бош ролларда: Дилноза Кубаева, Лола Элтоева, Адиз Ражабов, Мансур Абдуҳолиқов, Мунаввара Абдуллаева, Отабек Мусаев, Карим Мирҳодиев, Дилдора Умарова.
Премьера: 2012 йил 20 январь куни соат 17.00 да Алишер Навоий номли киносаройида бўлиб ўтади.
Фильм ҳақида қисқача маълумот: “Ҳамма бахтли оилалар бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилаларнинг ҳар бири ўзича бахтсиздир” деган эди машҳур рус ёзувчиси Лев Толстой. Ушбу фильмда оддий ўзбек оиласида истиқомат қилаётган Малоҳат ва Малика исмли опа-сингилларнинг орзу-умидлари, ўз бахтини топиш йўлидаги интилишлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Малоҳат бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб, тушкунлика тушган. Малика унга далда бериш, кўнглида умид уйғотишга интилади. Оилада тинчлик, осудаликни таъминлаш учун қатъият билан ҳаракат қилади...
Фильм 2012 йил – “Мустаҳкам оила йили”га бағишланади.
Фильм номи: “Жасур”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ўзбекфильм” киностудияси
Жанр: драма
Сценарий муаллифлари - Жаҳонгир Қосимов, Фахриддин Низомов
Постановкачи режиссёрлар – Баҳодир Одилов, Нажмиддин Ғуломов
Постановкачи оператор – Нажмиддин Ғуломов
Постановкачи рассом – Азиз Умрзоқов
Бастакор – Жамшид Изомов
Овоз оператори- В.Шин
Директор – Т.Назаров
Бош ролларда: М. Қиличев, Ж. Ғофурова, Ф.Файзиев, Л.Мусаев, Маҳмуд Исмоилов.
Премьера: 2012 йил 10 январь куни соат 17.00.да Алишер Навоий номли киносаройида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилади.
Фильмда: Фильм ҳарбий ватанпарварлик мавзусига қаратилган бўлиб, унда чегара қўшинлари ходимларнинг оғир, аммо шарафли хизматлари, ўз ҳаётларини ҳавфга солиб бўлсада, Ватанимизнинг осуда ҳаётини ҳимоя қилишлари ва диний экстримист босқинчиларга қарши курашлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм номи: “Сардор 3” (“Муқаддас бурч”)
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ватан” киностудияси
Жанр: драма
Сценарий муаллифи –Ҳилол Насимов
Постановкачи режиссёрлар – Ҳилол Насимов, Шавкат Маҳбубов
Постановкачи оператор – Темур Абдуллаев
Бастакор – Жамшид Изомов
Картина директори – Роза Древненкова
Бош ролларда: Улуғбек Юнусов, Дониёр Ҳафизов, Боир Холмирзаев, Толиб Мўминов, Тоҳир Саидов, Шоҳида Исмоилова, Маҳмуд Исмоилов.
Премьера: 2012 йил 6 январь куни соат 17.00.да Алишер Навоий номли киносаройида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилади.
Фильмда: Ушбу фильм “Сардор” фильмининг мантиқий давоми бўлиб, унда ҳарбий ватанпарварлик ғояси илгари сурилган.
Фильм номи: “Учар от”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ўзбекфильм” киностудияси
Жанр: саргузашт-эртак
Сценарий муаллифи - Маҳмуд Тўйчиев
Постановкачи режиссёр- Ҳамидулла Ҳасанов
Постановкачи оператор- Хайрулла Ҳасанов
Бастакор -Анвар Эргашев
Картина директорлари -Роза Дровненкова, Шуҳрат Қосимбоев
Бош ролларда: Хайрулла Саъдиев, Дилором Каримова, Тоҳир Миралиев, Зуҳриддин Режаметов, Далер Раҳматуллаев, Бахтиёр Қосимов, Фарҳод Абдуллаев, Диёра Муҳамедова.
Премьера: 2011 йил 16 декабрь куни соат 17.00.да Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтади.
Фильмда: Фильм замонавий эртак жанрида бўлиб, асосан ёш томошабинларга мўлжалланган. Воқеалар қадимий ва навқирон Хива шаҳрида бўлиб ўтади.
Кутилмаганда эртаклар оламига тушиб қолган Улуғбек ва Гулсанам исмли болалар у ерда ғаройиб саргузаштларни бошдан кечиришади. Улар ер ости салтанатида банди этилган гўзал Малика ва моҳир усталарни озод этишга қарор қилишади. Шу мақсадда Ёвуз руҳ билан кураш олиб боришади. Бу йўлда улар кўп қийинчиликларни бошдан кечиришади. Охир-оқибат фильм қаҳрамонлари ўзларининг эзгу фазилатлари ва билимдонлиги ёрдамида кўзлаган мақсадларига эришишади.
Фильм номи: “Ёзсиз йил”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ўзбекфильм” киностудияси
Жанр: драма
Сценарий муаллифлари - Зулфия Қуролбой қизи, Ҳотам Файзиев
Постановкачи режиссёр – Ҳотам Файзиев
Постановкачи оператор – Ринат Галиев
Постановкачи рассом – Шаҳноза Жамилова
Бастакор – Акмал Эргашев
Овоз оператори- Абдуқаҳҳор Каримов
Директор – Жаҳонгир Назаров
Бош ролларда: Йигитали Мамажонов, Малика Иброҳимова, Фахриддин Шамсиматов, Севара Солиева, Саидкомил Умаров.
Премьера: 2011 йил 11 ноябрь куни "Киночилар уйи"да соат 18,00да бошланади
Фильмда: Фильм қаҳрамони бўлган ёш йигит, қриқхона нозири Собир автомобиль ҳалокати туфайли ногирон бўлиб қолади. Бу мудҳиш фалокат йигитнинг онаси Бувгул энани азоб-изтиробга солади. Собир қишлоқнинг энг сулуб қизи Марваридга кўнгил қўйган, тез орада тўй бўлиши керак эди. Қиз ҳам йигитни яхши кўради. Аммо автомобиль ҳалокати Собирни не куйга солганидан бохабар бўлган қизнинг шифокор отаси тўйни тўхтатади. Бувгул онанинг тўнғиз ўғли Маматқул эса укаси учун совчиликка боришни рад этади.
Фильм номи: “Афғон” (“Акс-садо”)
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ўзбекфильм” киностудияси
Жанр: драма
Сценарий муаллифи - Ёлқин Тўйчиев
Постановкачи режиссёр – Ёлқин Тўйчиев
Постановкачи оператор – Рустам Муродов
Постановкачи рассом – Акмал Саидов
Овоз оператори- Абдуқаҳҳор Каримов
Монтажчи- Хуршид Алихўжаев
Директор – Фарҳод Усмонов
Бош ролларда: Акбархўжа Расулов, Дилмурод Масаидов, Адиз Ражабов.
Премьера: 2 декабрь 2011 йил "Киночилар уйи"да 17.00да
Фильмда: Фильм республикамиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган бўлиб, у ўтган асрнинг 80-йилларида, яъни мустабид шўро тузуми даврида қанчадан-қанча ватандошларимиз афғон урушига жалб қилингани ва кўплаб ўзбек йигитлари бу жанглардан омон қайтмагани ҳамда халиқимизнинг бу қонли урушга бўлган салбий муносабати ҳақида ҳикоя қилади.
Фильм номи: “Ҳақиқат куни” (“День истина”)
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ўзбекфильм” киностудияси
Жанр: драма
Сценарий муаллифлари - Жасур Исҳоқов, Мастура Исҳоқова
Постановкачи режиссёр – Жасур Исҳоқов
Постановкачи оператор – Тальат Мансуров
Бастакор – Баҳодир Зокиров
Овоз оператори- Абдуқаҳҳор Каримов
Директор - Шариф Қосимбоев
Бош ролларда: Раъно Шодиева, Райҳон Уласенова, Меҳриддин Раҳматов, Лола Элтоева, Фахриддин Шамсиматов.
Премьера: 2011 йил 26 август куни соат 19.00.да Республика Киночилар уйининг катта залида бўлиб ўтади.
Фильмда: Ёш тадбиркор аёл Муниса Сулаймонова учун бу узун кун унинг ҳаётига ўзгариш киритди. У оғир дард оқибатида ўлим билан олишаётган пайтда унинг кўз олдидан бутун ҳаёти ўтади – фарзандларининг дунёга келиши, яқинларининг йўқотиши, ҳаёт қийинчиликларини енгиб чиқиши. Буларнинг бари ҳақиқат куни деб номланмиш кунда юз берди.
Фильм номи: “Иқтидор”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудиясида
Жанри: драма
Сценарий муаллифлари – Абдуқаюм Йўлдошев, Музаффар Эркинов
Постановкачи режиссёр – Музаффар Эркинов
Постановкачи оператор – Равшан Мирзакалонов
Постановкачи рассом - Дилшод Джуманиёзов
Бош ролларда: Дониёр Қодиров, Ширина Сотволдиева, Жамол Абдумуталов, Тоҳир Саидов, Ражаб Адашев, Машраб Кимсанов.
Фильм ҳақида қисқача маълумот: Ушбу фильмда иқтидорли рассом бола Умарнинг ўй-хаёллари ҳақида ҳикоя қилинади. Умар ўз иқтидорини намаён қилишда жуда катта қийинчилик билан эришади. Чунки атрофидагилар унинг бу иқтидорига жиддий қарамас эдилар. Фильмдага воқеалар мактаб ўқувчилари ҳаёти орқали акс эттирилган.
Премьера: 2011 йил 27 май куни соат 18.00.да Республика Киночилар уйида бўлиб ўтади.
“Кечиккан ҳаёт”
Кинофильм. Ҳажми 88 дақиқа
“Ўзбекфильм” киностудияси маҳсулоти.
Сценарий муаллифи - Ё.Тўйчиев
Постановкачи режиссёр -А.Шаҳобиддинов
Постановкачи оператор - А.Арзиқулов
Рассом – А.Саидов
Бош ролларда: Бобур Йўлдошев, Дилноза Кубаева
Фильм ҳақида: Фильмда оила қуриш ва фарзандлар дунёга келтириш инсон ҳаётининг асосий мазмун-моҳиятини белгилаб бериши ҳақидаги ғоя илгари сурилган. Бош қаҳрамонлар – қишлоқда яшайдиган Гамлет исмли йигит ва шаҳарда истиқомат қиладиган Шаҳодат тақдир тақазоси билан ўзаро турмуш қуришади. Улар анча-мунча қийинчилик ва зиддиятларга дуч келишса-да, охир-оқибат ана шу ҳақиқатни англаб етишади.
Фильм номи: “Алданган аёл”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “5-студия” Ёшлар тажриба-ижодий уюшмаси маҳсулоти
Жанр: драма
Сценарий муаллифи – Ғ.Эшмуродов, Ҳ.Насимов
Постановкачи режиссёр – Ҳ.Насимов
Постановкачи оператор – Н.Ғуломов
Постановкачи-рассом – А.Умурзоқов
Бастакор – Ж.Изомов
Ролларда: Райҳон Улесенова, Жамила Ғофурова, Ҳилол Насимов, Жалол Юсупов, Феруза Собитова, Юлдуз Ҳамидова, Толиб Мўминов....
Премьера: 2011 йил 20 май соат 18.00.да Республика Киночилар уйида бўлиб ўтади.
Фильмда: Фильмда яширин диний-экстримистик оқим чангалига тушиб қолган Моҳира исмли содда ва ишонувчан аёлнинг аянчли қисмати ҳақида ҳикоя қилинади. Билиб-билмай сохта ва зарарли ғоялар асирасига айланган Моҳира оиласи, ишидан айрилади. У ўзга элларда оғир зулм ва хорликларни бошидан кечиради, аёллик шаъни топталиб, бемисил руҳий ва жисмоний азобларни бошидан кечиради. У ўз хатосини англаб етганида эса кеч бўлган эди...
| Новинки документального кино |
“БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ”
26 дақиқа
Истиқлол йилларида таълим соҳасига катта эътибор берилиб, бу соҳада ҳам туб ислоҳотлар бошланди. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” соҳанинг истиқбол йўналишлари белгилаб берилган. Ушбу фильмда таълим соҳасида 20 йил ичида эришилган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи Ш. Бўтаев
Режиссёр А. Акбарходжаев
Оператор А. Зоҳидов
“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ”
26 дақиқа
Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, болалар спортини ривожлантириш, айниқса, қизлар спортига қаратилаётган улкан эътибор натижаларини болалар саломатлиги, уларнинг вазни ва бошқа кўрсаткичларнинг ижобий динамикасини кўрсатиш, шарҳлаш орқали чуқур таҳлил этиш назарда тутилади.
Сценарий муаллифи Ш. Бўтаев
Режиссёр Т. Ахмедходжаев
Оператор В. Алламяров
“ИМКОНИЯТ ҚИРРАЛАРИ”
26 дақиқа
Мазкур фильмда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Оқсув” фермер хўжалигида Алижон Аҳмедов 100 га яқин ишчи ўрин яратиб, ўзи яшаб турган жойда ёшларни иш билан таъминлашга катта ҳисса қўшиб келаётгани, Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашева бошчилигидаги фермер хўжалик фаолияти, Наманган вилоятидаги “Ташаббус-2011” Республика танлови ғолиби Бахтиёр Умаров олиб бораётган ишлар мисолида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка турли жойларда, турли жабҳаларда яратилган имкониятларнинг қирралари акс этади.
Сценарий муаллифи Х. Хамроева
Режиссёр Х. Валиев
Оператор А. Туляганов
“ҚЎҚОН КЕЧА ВА БУГУН”
26 дақиқа
Ушбу фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2010 йилнинг 6 -декабрдаги 136 сонли буйруғига асосан яратилади.
Сценарий муаллифи ва режиссёр Х. Валиев
Оператор А. Туляганов
“ОЗОД ЮРТНИНГ СУВРАТИ”
13 дақиқа
Истиқлол тенгдошлари – эндигина 20 ёшга қадам қўйишган Чарос Исмоилова, Зуҳриддин Қиёмов Жонибек Ҳотамовнинг Камола Ҳайдарова Рашиджон Алибоев каби ёшлар бугунги кунда тасвирий санъат оламига ўзларининг тиниқ истеъдодлари билан танила бошлашди. Фильм Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси тавсиясига биноан суратга олинди.
Сценарий муаллифи ва режиссёр Э. Мамедов
Оператор Э. Мамедов
| Новинки анимационного кино |
Фильм номи: “Зумрад ва Қиммат”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудияси қошидаги мультбирлашмада
Ҳажми – 1 қисм (12 дақиқа)
Услуби – чизма-компьютер
Сценарий муаллифи - Кавсар Турдиева
Постановкачи режиссёр – Мавзур Маҳмудов
Постановкачи рассом – Мавзур Маҳмудов
Бастакор – Алберт Халмурзаев
Фильм ҳақида қисқача маълумот: Машҳур ўзбек халқ эртагига асосланган ушбу фильмда Зумрад ва Қиммат образлари янги талқинда намоён бўлади. Фильмни мусиқали эртак жанрида яратди.
Фильм номи: “Айтсам ишонмайсиз…”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудияси қошидаги мультбирлашмада
Ҳажми – 1 қисм (12 дақиқа)
Услуби – чизма-компьютер
Сценарий муаллифи - Беҳзод Салохутдинов
Постановкачи режиссёр – Беҳзод Салохутдинов
Постановкачи рассом – Фаина Мутигулина
Бастакор – Алберт Халмурзаев
Фильм ҳақида қисқача маълумот: Ўзбек халқ эртагига асосланган мазкур асарда лофчилик касби қизиқарли тарзда ҳикоя қилинади. Хусусан Насриддин Афандининг Қосим исмли лофчини боплаб адабини бергани ҳақидаги қизиқарли воқеалар фильмда ўз аксини топган.
Фильм номи: “Чархпалак - 2”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудияси қошидаги мультбирлашмада
Ҳажми – 1 қисм
Услуби – чизма-компьютер
Сценарий муаллифлари - М.Ибрагимов, О.Тўхташ, Ш.Ҳакимова
Постановкачи режиссёр – Д.Власов
Постановкачи рассомлар – Ҳ.Маҳмудхўжаев, С.Салимов
Бастакорлар – А.Халмурзаев, Ж.Изомов
Фильм ҳақида қисқача маълумот: Фильм турли қизиқарли воқеалардан иборат бир нечта қисқа сюжетлардан иборат. Фильмнинг навбатдаги қисмида “Алла”, “Муддао” ва “Тошбақа” номли қисча сюжетлар жамланган.
Фильм номи: “Широқ ҳақида афсона”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудияси қошидаги мультбирлашмада
Ҳажми – 1 қисм
Услуби – компьютер графика
Сценарий муаллифи – Элмира Ҳасанова
Постановкачи режиссёр – Нозим Тўлахўжаев
Постановкачи рассом – Алексей Гвардин
Бастакор – Феликс Янов-Яновский
Фильм ҳақида қисқача маълумот: Фильм шу номдаги қадимий афсона мотивлари асосида бўлиб, оддий чўпон Широқнинг ўз юртини босиб олишни мақсад қилган қудратли душман қўшинини тадбиркорлик билан мағлуб қилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда мардлик, жасорат ва ватанпарварлик ғояли илгари сурилади.
Фильм номи: “Соҳибжамол қўғирчоқ”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “VRC” МЧЖда
Ҳажми – 1 қисм
Услуби – 3D
Сценарий муаллифи - Ольга Блюммер
Постановкачи режиссёр – Алексей Кидисюк
Постановкачи оператор – Самир Шарафутдинов
Бастакор – Альберт Халмурзаев
Фильм директори – Алексей Кидисюк
Фильм ҳақида қисқача маълумот: Фильмда эркалиги ва тантиқлиги оқибатида дўстларидан ажралиб қолган қўғирчоқнинг бошидан кечирган саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Охир-оқибат у дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг қадрини тушуниб етади. Асарда ўзбек миллий қўғирчоқларининг афзалликлари ва ижобий хусусиятларини очиб бериш мақсад қилинган.
|
|
|
|