“Учар от” Дата: 13.12.2011Тип: Полнометраж. худ. фильм
Фильм номи: “Учар от”
Ишлаб чиқарилди: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ўзбекфильм” киностудияси
Жанр: саргузашт-эртак
Сценарий муаллифи - Маҳмуд Тўйчиев
Постановкачи режиссёр- Ҳамидулла Ҳасанов
Постановкачи оператор- Хайрулла Ҳасанов
Бастакор -Анвар Эргашев
Картина директорлари -Роза Дровненкова, Шуҳрат Қосимбоев
Бош ролларда: Хайрулла Саъдиев, Дилором Каримова, Тоҳир Миралиев, Зуҳриддин Режаметов, Далер Раҳматуллаев, Бахтиёр Қосимов, Фарҳод Абдуллаев, Диёра Муҳамедова.
Премьера: 2011 йил 16 декабрь куни соат 17.00.да Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтади.
Фильмда: Фильм замонавий эртак жанрида бўлиб, асосан ёш томошабинларга мўлжалланган. Воқеалар қадимий ва навқирон Хива шаҳрида бўлиб ўтади.
Кутилмаганда эртаклар оламига тушиб қолган Улуғбек ва Гулсанам исмли болалар у ерда ғаройиб саргузаштларни бошдан кечиришади. Улар ер ости салтанатида банди этилган гўзал Малика ва моҳир усталарни озод этишга қарор қилишади. Шу мақсадда Ёвуз руҳ билан кураш олиб боришади. Бу йўлда улар кўп қийинчиликларни бошдан кечиришади. Охир-оқибат фильм қаҳрамонлари ўзларининг эзгу фазилатлари ва билимдонлиги ёрдамида кўзлаган мақсадларига эришишади.
Режиссеры: Хасанов Хамидулла Операторы: Хасанов Хамидулла |