Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

МАТБУОТ ХАБАРНОМАСИ

2014 йил 27 февраль

2014 йил 26 февраль куни Алишер Навоий номидаги кино саройида "Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ўзбекфильм” киностудиясида тасвирга олинган “Кўргим келади" бадиий фильмининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун премьераолди намойиши ва ижодий жамоаси иштирокида матубот конференцияси бўлиб ўтди.

Таниқли ёзувчи ва кинодраматург Мурод Муҳаммад Дўст шоу-бизнеснинг парда ортидаги ҳаётига бағишланган сценарийда ҳам, фильмда ҳам қаҳрамонлар ўртасидаги муҳаббатни бу ҳақда бир оғиз гапирмай кўрсатиб беришга ҳаракат қилинганини ва ушбу юксак туйғуни исроф қилмаслик кераклигини қайд этди.

Ёш кинорежиссёр Жавоҳир Қосимов журналистлар илиқ кутиб олган щз дебюти бщлган ушбу фильмнинг муваффақиятини унинг пишиқ ва пухта сценарийси таъминлаганини қайд этди ва машҳур француз кино ва театр актёри Жан Габеннинг қуйидаги фикрини келтирди: “Яхши фильм учун уч нарса керак: яхши сценарий, яхши сценарий ва яна яхши сценарий”.

Актриса Дилноза Кубаева фильмда хонанда Зиёда Алиева ролини ўйнаётганда баъзи саҳналар жуда тез тугаб қолгандай туюлгани, лекин фильмни экранда кўриб, сценарист ва режиссёрнинг талаблари тўғри бўлганини айтди.

“Кўргим келади” бадиий фильмининг қисқача мазмуни қуйидагича:

Бош қаҳрамон Зиёда Алиева иқтидорли санъаткор сифатида танилган. Унинг қўшиқлари халқ орасида машҳур. Сиртдан бахтли кўринган аёлнинг оиласида, шахсий ҳаётида муаммолар етарли. Енгил ҳаётни орзу қилиб, хорижга кетган эридан дарак йўқ. Бунинг устига, кутилмаганда ёлғиз фарзанди оғир хасталикка чалинади. Ана шундай мураккаб шароитда оқибатли инсонлар Зиёдага ёрдам қўлини чўзади.

“Кўргим келади” бадиий фильмининг премьераси 2014 йил 1 март куни соат 16.00 да Республика киночилар уйида, 17.00 да Алишер Навоий номидаги кино саройида, 2 март куни “Asia-Cinema" кионтеатрида 16.00 да, "Мегапланет” мажмуасининг кинозалида эса 17.00 да бўлиб ўтади.

“Кўргим келади”

бадиий фильми ҳақида қисқача маълумот

Сценарий муаллифи: Мурод Муҳаммад Дўст

Постановкачи режиссёр Жавоҳир Қосимов

Режиссёр: Баҳриддин Айназаров

Постановкачи оператор Музаффар Юсупов

Постановкачи рассом Акмал Саидов

Композитор: Шуҳрат Зокиров

Ролларда: Дилноза Кубаева, Ҳусан Жўраев, Мубина Назирбоева, Сайёра Юнусова, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Ёқуб Аҳмедов, Ўткир Муҳаммадхўжаев, Отабек Маҳкамов ва бошқалар

“Ўзбекфильм” киностудияси маҳсулоти

Click to listen highlighted text! Powered by GSpeech